«Яссавия тариқати»нинг маънавий мерос сифатидаги аҳамияти қандай? — суратга олинаётган янги фильмда ушбу саволга жавоб топиш мумкин

12:28 16 Сентябр 2020 Маданият
188 0

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Ҳилол Насимов томонидан «Мерос» номли тарихий-бадиий фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур фильм ўзбек ва қозоқ халқларининг қадимий дўстлиги, анъана ва эътиқодларининг бирлиги ҳақида ҳикоя қилади. Шунингдек, фильмда аллома Аҳмад Яссавийнинг «Яссавия тариқати» маънавий мерос сифатида барча мусулмонларни иймонли бўлишга, инсонийлик меъёрларини чуқур англашга ундаши кўрсатилади. Ўзбек йигити Бахшилло қозоқ қизи Айгулга кўнгил беради. Бошқа овулдаги қозоқ йигити Нурлан ҳам уни севади. Улуғ Ватан уруши йиллари бир-бирини танимайдиган бу икки йигит бирга жанг қилади ва бир-бирларини ўлимдан сақлаб қолади.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Ҳилол Насимов, иккинчи режиссёр Машраб Аликулов, постановкачи оператор Ҳусан Алиев, композитор Дмитрий Янов-Яновский, постановкачи рассом Фазлиддин Турдиев. Фильмда Рустам Каримов, Мунаввара Абдуллаева, Ғайрат Ҳусайинов, Бобур Айтбагамбетов, Фотиҳ Насимов, Ойсанам Юсуповалар роль ижро этишган.

Фильмнинг суратга олиш ишлари жорий йилнинг октябрь ойида тугалланиши кўзда тутилган. Премьера эса декабрь ойига режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?