«Яшил» ва «сариқ» ҳудудларда спорт секциялари, спорт заллари ва фитнес клублари фаолияти 3 кун муддатда йўлга қўйилади

23:20 01 Июнь 2020 Спорт
123 0

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ, уч кун муддатда амалдаги карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жойлашган спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублари фаолияти йўлга қўйилади.

Спорт иншоотлари (шу жумладан, очиқ майдонлар)га кириш-чиқиш жойларида фуқароларнинг тана ҳароратини пирометрларда ўлчаш, 37 даража ва ундан юқори тана ҳарорати бўлган фуқароларни спорт иншоотларига киритмаслик ва бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўлимларига хабар бериш, спорт тадбирлари ҳамда бадантарбия машғулотларини соат 07.30 дан 18.30 гача бўлган вақт оралиғида ташкил этишга қатъий амал қилинади.

Шунингдек, спорт тадбирларини ўтказишда сузиш ҳавзаларидан асло фойдаланмаслик ҳамда спорт таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўймаслик кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?