«Яшил» йўлакдан дрон учиб ўтолмади

10:09 22 Сентябр 2020 Жамият
172 0

Пандемия шароитига қарамасдан давлат ташаббуси билан хориждаги фуқароларимиз чартер авиарейслар орқали Ўзбекистон Республикасига олиб келинмоқда.

Ана шундай чартер рейслар орқали «Внуково-Самарқанд» йўналиши Самарқанд халқаро аэропортига учиб келган фуқаро С.Б. «яшил» йўлак орқали божхона назоратидан ҳаракатланади. Фуқаронинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларнинг эътиборини тортди, - деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.

Натижада унинг багаж сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда жисмоний шахслар томонидан олиб кирилиши тақиқланган 1 дона “SKY QUEST DRONE” номли учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?