“Яшил” йўлакдаги дрон тўхтатиб қолинди

21:23 07 Октябр 2019 Жамият
173 0

Наманган халқаро аэропортига “Москва-Наманган” йўналиши бўйича учиб келиб, “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро Р.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. 

Натижада унинг юклари ичида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар томонидан олиб кирилиши тақиқланган 1 дона учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланди. Бу ҳақда ДБҚ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 2 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган. Мазкур Қонуннинг 1-моддаси 2019 йил 4 ноябрдан амалга киритилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019