"Яшил йўлак" ҳамма нарсага "яшил чироқ" дегани эмас

16:37 25 Июнь 2018 Жамият
1632 0
Фото: Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати

“Тошкент — Амритсар” рейси билан Ҳиндистонга учиб кетаётган Х. Ш. 1050 қути, Б.С. 700 қути, Р.И. ва Ш. Э. эса 600 қути тамаки маҳсулотларини ўзларининг қўл юклари ва багажлари орасига яширганча “яшил” йўлакдан олиб чиқиб кетишаётган пайтда тўхтатиб қолинди.

Мазкур тамаки маҳсулотлари хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган бўлиб, улар Ўзбекистон Республикасининг акциз маркалари билан маркаланмаган экан. 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳуқуқбузарлардан жами 2350 қути сигарет далилий ашёси сифатида олинган. Махкур ҳолат юзасидан божхона текшируви олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019