Ярим миллиард сўмдан зиёд етказилган зарар истеъмолчиларга қайтарилди

17:18 08 Май 2019 Жамият
484 0

Умрия Остонова Бухоро шаҳар Ҳамза кўчасида жойлашган 59 – сонли дўкондан замонавий қўл телефони сотиб олди – ю бир ҳафта ҳам ўтмай туриб бу матоҳнинг ишкали чиқди.

“Энди бир миллион 600 минг сўмга куйиб қоламанми, деб ташвишга тушиб қолган Умриянинг ёдига телефонни бир йиллик кафолат билан олгани тушди. Дўконга борди.Уяли телефонни қайтариб бермоқчилигини айтди. Бу гапни эшитган сотувчи “Телефонни ишлатдингиз, энди қайтариб олиш йўқ, тамом – вассалом” деб баланддан келди. Табиийки, ўртада асаббузарлик келиб чиқди. Чиройли муомала, ширинсуханлик билан битиши мумкин бўлган иш анча жиддийлашди. Натижада У. Остонова истеъмолчи сифатидаги ҳақ – ҳуқуқини ҳимоя қилишни сўраб Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Бухоро шаҳар жамиятига мурожаат қилди.Жамият ходимлари зудлик билан савдо дўконига етиб келиб, вазиятни ўргандилар ва истеъмолчи ҳақ эканлигини сотувчига тушунтирдилар. Тартиб – қоидадан қочиб бўлмаслигини англаган сотувчи истеъмолчига уяли телефон пулини тўлиқ қайтариб берди. Умрия Остонова беминнат ёрдамлари учун жамият жамоасига миннатдорлик билдирди.

Бу истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги амалий ишлардан бир мисол, холос. Мазкур жамият ходимлари 2018 йил ҳамда жорий йилнинг ўтган даврида истеъмолчилардан ёзма ва оғзаки ҳамда “ишонч телефон”ни орқали тушган мурожаатларнинг 98 фоизини ижобий ҳал этиб, ярим миллиард сўмдан зиёд етказилган зарарни истеъмолчилар фойдасига қайтардилар.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019