Ярим йилда Тошкент шаҳридаги ҳайдовчиларга 36 млрд сўмдан ортиқ жарима ёзилди, салкам 26 млрд сўм жарима тўлаб бўлинди

18:22 26 Июль 2019 Жамият
237 0

Архив фото

Тошкентда дастлабки олти ой давомида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга, ҳодисалар оқибатида вафот этганлар 35,5 фоизга, тан жароҳати олганлар 27,5 фоизга камайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати “Халқ сўзи“га маълум қилди.

Олти ойда расмийлаштирилган 470,5 минг баённома асосида 36,3 миллиард сўм жарима белгиланиб, унинг 25,6 миллиард сўми ёки 70,5 фоизи ундирилиб, давлат ғазнасига йўналтирилди.

Пиёдалар ўртасида йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Бу ҳолатларга барҳам бериш мақсадида ҳозиргача 43,5 мингта қоидабузар пиёда аниқланиб, уларга ўрнатилган тартибда қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда чора кўрилди.

Кўча ва йўлларда, йирик савдо мажмуалари атрофида сунъий тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган 20,5 минг ҳайдовчига ўрнатилган тартибда чоралар кўрилди.

Тизимдаги яхши янгиликларда яна бири – “Биллинг” тизимида тўловлар амалга оширилиб, пойтахтнинг 7 та туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини Давлат хизматлари маркази орқали бериш йўлга қўйилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019