Японияда рўй берган табиий офатлар қурбонлари ортяпти

12:43 09 Июль 2018 Дунё
730 0
Фото: meteoprog.ua

Японияда кузатилган кучли ёмғир ва унинг оқибатида келиб чиққан тупроқ кўчкилари ҳамда сув тошқинлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 62 кишига етди.

Яна 45 киши эса бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Киодо ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ҳаётдан кўз юмганларнинг кўпчилиги Хонсю ороли жануби-ғарбидаги Хиросима ва Сикоку оролидаги Эхимэ вилоятлари аҳолиси вакиллари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 6 июль куни Кунчиқар юртнинг жануби-ғарбий ҳудудларида сурункали кучли ёғингарчилик бошланганди. Эртаси куни қатор туманлардаги уйларни сув босди.

Ушбу табиий офат муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019