Японияда илк бор “Ўзбекистон анимация фестивали” ўтказилди

17:19 01 Июль 2019 Маданият
1158 0

Токио шаҳрида илк бор “Ўзбекистон анимация фестивали” ташкил этилди. Тадбир Япониядаги Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси, Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, Япония анимацияга бой давлат ҳисобланади. Ўзбекистоннинг анимация фестивалида японияликлар ўзбек маданияти ва урф-одатларига катта қизиқиш билдиришди. Тадбир давомида 20 дан ортиқ япон фуқаросига ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва урф-одатлари ҳақида тайёрланган видеороликлар тақдим этилди.

— Фестиваль иштирокчилари билан самимий суҳбат қурдик, — дейди Япониядаги Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси ишчи гуруҳи аъзоси Ситора Аҳмедова. — Японияликларга қадимий Бухоро, Самарқанд, Хива шаҳарлари ва Фарғона водийси ҳақида кўплаб маълумотлар бердик. Япон аҳолиси ўзбек миллий кийимларига катта қизиқиш билдиришади, тадбирда ҳам миллий чопон ва дўппимизни ҳамда атласдан тикилган кўйлакларни кийиб кўришди ва эсдалик учун суратга тушишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?