Япония элчихонаси Исҳоқхон ибрат мактабида япон тилини ўргатиш маркази ташкил этиш таклифини билдирди

Ўтган шанба куни Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонаси вакиллари Наманган вилоятига ташриф буюрди. Кун чиқар мамлакат элчисининг маслаҳатчиси Суда Ацущи бошчилигидаги делегация ташриф чоғида Турақўрғон туманидаги Исхоқхон Ибрат номли тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактабида бўлиб,илм маскани фаолияти билан яқиндан танишди.
Ўзаро мулоқотлар чоғида ёшларга еттита хорижий тил ўргатилаётган мактабга Япония элчихонаси томонидан 50 минг АҚШдоллари миқдорида моддий техник ёрдам кўрсатиш ҳамда бу ерда япон тилини ўргатиш маркази очиш режалаштириб олинди. Шунингдек,япониялик меҳмонлар тумандаги яна битта мактабга беғараз кўмак бериш ташаббуси билан чиқдилар.
Меҳмонлар тумандаги Ахсикент тарихий ёдгорлик мажмуасида ҳам бўлиб, кўҳна шаҳар тарихи ва ўтмишда Фарғона водийсининг цивилизация маркази сифатида эътироф қозонган масканда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар билан яқиндан танишдилар.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.
“Халқ сўзи”.
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида
- Касаба уюшмалари тўғрисида
- Шавкат Мирзиёев совет даврида исёнчиларга “кескин зарба берганлардан” бири бўлган
- Расмий баёнот: Гулнора Каримовага янги айблов қўйилди
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
09 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: