Россия авиакомпанияси Урганч, Бухоро ва Фарғонага рейсларни йўлга қўяди

18:10 06 Июль 2018 Жамият
205 0
Фото: "Уральские авиалинии"

Россиянинг “Уральские авиалинии” авиакомпанияси Пулково (Санкт-Петербург) аэропортидан Урганч, Бухоро ва Фарғона шаҳарларига рейсларни йўлга қўяди. Бу ҳақида компания матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, жорий йилнинг 2-23 октябрь оралиғида сешанба кунлари “Санкт-Петербург-Бухоро” йўналишида Airbus320 самолётларида парвозлар амалга оширилади.

Шу давр ичида Airbus321 ҳаво лайнерларида Урганчга рейслар бошланади.

11-25 октябрь кунлари эса Санкт-Петербургдан Фарғонага Airbus321 самолётларида парвозлар бажарилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар