Янгийўлликлар қачон янги йўлларда юришади? (Фото-танқид)

17:29 03 Апрель 2018 Жамият
979 0
Фото: Бахтиёр Акромов "Халқ сўзи".

Ушбу суратларда кўриб турган йўлларингиз мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида эмас.

Фото: Бахтиёр Акромов "Халқ сўзи".

Бу йўллар шундоққина пойтахт Тошкент шаҳри чегарасидан атиги бир неча чақирим нарида жойлашган Янгийўл туман А. Ортиқов қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Самарқанд ва Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидан ўтган.

Фото: Бахтиёр Акромов "Халқ сўзи".

Ушбу йўллар атрофида жойлашган маҳаллаларда 20 мингдан кўпроқ аҳоли яшайди. Мазкур йўлдан Тошкент шаҳридан Янгийўлга йўловчи автобуслар қатнайди. Ушбу йўналишда хизмат кўрсатувчи ҳайдовчиларнинг ҳасратидан чанг чиқади. Сабаб йўлнинг бирор метр жойи йўқки, таъмирталаб бўлмаган. 

Фото: Бахтиёр Акромов "Халқ сўзи".

Ушбу йўлларнинг охирги марта таъмирланганига  40 йилдан ошибди. Ҳозирги кунда бу йўллар батамом яроқсиз ҳолга келган (Буни ҳавола этилаётган суратлар ҳам кўрсатиб турибди). 

Фото: Бахтиёр Акромов "Халқ сўзи".

Ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли анча йиллардан бўён мутасадди ташкилотларга — туман ҳокимлигига, туман йўл қурилиш бўлимига ва шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимлигига ҳам кўп марта мурожаат қилишди. Аммо ҳеч қандай натижа бўлмаётир.

Фото: Бахтиёр Акромов "Халқ сўзи".

Илтимос, шу мурожаатимизга эътибор қаратиб, бизларнинг ҳам равон йўлларда юришга бўлган орзуимизни амалга ошишига ёрдам берсангиз, дейишмоқда бу ерда яшовчи аҳоли вакиллари. 

Фото: Бахтиёр Акромов "Халқ сўзи".

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар