Янгийўлдаги Makro супермаркетида ёнғин содир бўлди

09:23 17 Май 2019 Жамият
409 0

2019 йилнинг 16 май куни Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри, Самарқанд кўчасида жойлашган “Дарвоза Савдо” МЧЖга қарашли “Макро” савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълум қилди.

Ёнғин ҳақида хабар шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлимининг диспетчерлик хизматига соат 04:00да келиб тушган.

Воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари воқеа жойига соат 04:03 дақиқа ўтганда етиб борган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 04:09 дақиқа ўтганда қуршаб олиниб, соат 04:19 да тўлиқ бартараф этилган.

Натижада ёнғиндан мажмуанинг 750 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида мажмуанинг 1-қаватидаги 30 кв.метр майдонда савдо растаси ва 3 дона музлатгич ёниб зарарланган.

Ёнғинни тахминий сабаби сифатида мажмуадаги музлатгичнинг электр симларида қисқа туташув бўлгани айтилмоқда. Айни вақтда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019