Янгийўлда маст фуқаро уйида ишлаётган устани уриб ўлдирди

11:49 08 Май 2019 Жамият
422 0

Иллюстратив фото

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида қотиллик содир этилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, жорий йил 6 майга ўтар кечаси Зангиота туманида яшовчи, руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турувчи 39 ёшли Ш.И. маст ҳолда “Чортоқ” маҳалласи Янгиҳаёт 4-тор кўчаси рақамсиз уйда ўзаро жанжал сабаб шу уйда таъмирлаш ишларини олиб бораётган устани, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида яшаган 57 ёшли Р.Ш.нинг юзи ва танасининг турли жойларига қўллари билан уриб жароҳат етказган.

Р.Ш. олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Ш.И. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019