Янгийўлда 18 ёшли қиз ўзини осиб ўлдирди

11:46 14 Март 2020 Жамият
239 0

Фото: www.google.com

Тошкент вилояти Янгийўл туманида ўз жонига қасд қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Келтирилишича, 2019 йил 10 март куни Янгийўл тумани Маданият маҳалласида яшаган,2002 йилда йилда туғилган, вояга етмаган қиз ўз уйининг иссиқхонаси тўсинига ўзини-ўзи осиб жонига қасд қилиб вафот этган. Айни пайтда Янгийўл туман прокуратураси томонидан ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгийўл туман суд тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, унинг ўлимига бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан сиқилиши натижасида келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлган.

Вояга етмаган қиз ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан Янгийўл туман халқ таълими бўлими, вояга етмаганлар ишлари бўйича Янгийўл туман идоралараро комиссия, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига хизмат текширувлари тайинланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади тақдим этилган хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?