Янги журнал: унинг илк сони нашрдан чиқди

18:30 17 Сентябр 2019 Жамият
152 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан “Марказий Осиёда жамият, гендер ва оила” номли халқаро журналнинг илк сони нашр этилди.

Журналнинг асосий вазифаси – фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар натижаларини таҳлилий мақолалар, библиографик ва илмий шарҳлар ҳамда хабарлар, тақризлар, ҳужжатлар, тарихий маълумотномалар ва гендер масалалари ва оила институти соҳасидаги бошқа илмий материаллар кўринишида чоп этишдан иборат.

Ушбу илмий нашрнинг бош муҳаррири — “Оила” маркази директори, тиббиёт фанлари номзоди, сенатор Д.Г.Ташмуҳамедова.

Маълумотларга кўра, журнал босма ва электрон (http://sgfjournal.uz) шаклда рус ва инглиз тилида 2019 йилда бир йилда икки марта, 2020 йилдан эса, ҳар чоракда нашр этилади.

Мазкур илмий нашр халқаро маълумотлар базаларига (SCOPUS, Web of Sciences, EBSCO, Россия илмий иқтибослаш индекси) киритиш учун зарур бўлган ISSN серия рақами халқаро стандарти ва DOI объектнинг рақамли идентификаторига эга. Ундаги барча адабиётлар кирилл ва лотин алифбосида келтирилган бўлиши билан бир қаторда, мақолалар инглиз тилидаги аннотацияга ҳам эга.

Журналнинг таҳририят кенгаши ва таҳририят ҳайъати аъзолари мамлакатимизнинг етук сиёсатчилари, парламентарийлари, халқаро миқёсда танилган олимлар ҳамда Германия, Буюк Британия, Қозоғистон, Канада, Қирғизистон, Россия, АҚШ, Тожикистон, Франция, Япония мамлакатларининг кўзга кўринган тадқиқотчи-олимлари, фан арбобларидан иборат.

Мазкур нашрни мазмунан такомиллаштириш бўйича тавсияларни тайёрлаш, соҳа экспертлари доиралари, етук мутахассислари, илмий-тадқиқот муассасалари билан тизимли ҳамкорликни фаоллаштириш, шунингдек, Ўзбекистонда оила институни мустаҳкамлашга қаратилган давлат сиёсатига халқаро жамоатчилик эътиборини қаратиш лозимлиги журнал тақдимотига бағишланган анжуманда қайд этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019