Янги замонавий меҳмонхона фойдаланишга топширилди (фотогалерея)

17:39 20 Март 2019 Welcome to uzbekistan
1154 0

Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

“Наврўз” умумхалқ байрами арафасида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан юртимиз аҳолиси ва чет эллик сайёҳларга қулайликлар яратиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида кўҳна Хива шаҳрида замонавий меҳмонхона қуриб фойдаланишга топширилди.

 

Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

“Хива Локомотив” масъулияти чекланган жамиятига қарашли иншоот 74 ўринли бўлиб, 41 та ҳар хил турдаги (2-3 кишилик, ВИП) хоналардан иборат. Бино 2 қаватли бўлиб, ўзида миллий меъморчилик анъаналарини акс эттиради. Сайёҳларга қулай бўлиши учун мазкур бино темир йўл вокзали ёнида бунёд этилган. 0,38 гектар майдонда бунёд этилган иншоот жаҳон андозалари даражасида жиҳозланган. Меҳмонхонага замонавий иситиш ва совитиш тизимлари ўрнатилган.

Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

Маълумот учун: “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти томонидан кўҳна кентда яна 2 та меҳмонхоналар қурилмоқда. Бинолар Ичан ва Дишан қалъа оралиғида жойлашган бўлиб, 56 ҳамда 84 ўринли. Ушбу иншоотларда сайёҳлар учун барча шарт-шароитлар жаҳон стандарти бўйича жорий этилади. Хусусан, бу ерда ёпиқ турдаги бассейн ва сауна, замонавий ресторан фаолият кўрсатиши режалаштирилган. Энг эътиборли томони шундаки, мазкур меҳмонхоналардан Ичан қалъагача пиёда юриб бориш мумкин, транспортга ҳам ҳожат йўқ. Бунёдкорлик ишлари якунлангандан сўнг бу ерда 85 та янги иш ўринлари яратилади.

Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

Яна бир янгилик, бу ерда темирйўлчилар томонидан “Хива локомотив” истироҳат боғини барпо этиш ишлари ҳам қизғин давом этмоқда. Боғнинг умумий майдони 10 гектарни ташкил этади. Бу ерда 22 турдаги замонавий аттракционлар ўрнатилади. Ҳудуд кўкаламзорлаштирилиб, 2500 дан ортиқ 14 турдаги манзарали дарахт ва гуллар экилади. Шу билан бирга 3 та мусиқали фаввора ҳам бунёд этилади. Шунингдек, лойиҳа доирасида 500 кишилик амфитеатр ҳамда 0,5 гектар кўл ҳам қурилади.

Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019