Янги ташкил этилган давлат инспекциясига раҳбар ва агентликка директор тайинланди

11:18 11 Сентябр 2019 Жамият
216 0

Нурмат Атабеков. Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Президентимизнинг жорий йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати хизмати ташкилотилари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида эса Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Атабеков Нурмат Сатиниязович Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи – Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария инспектори, Алматов Баҳром Ибрагимович Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори – Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи этиб тайинланганлиги билдирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Н. Атабеков бугунги кунгача Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори, Б. Алматов эса Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Баҳром Алматов. Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари А. Абдуҳакимов ва Соғлиқни сақлаш вазири А. Шадманов иштирок этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019