Янги солиқ кодексини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи комиссия фаолиятини бошлади

10:27 19 Июль 2018 Жамият
1114 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида“ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи комиссияси фаолиятини бошлади.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексини ишлаб чиқишда сиз ҳурматли тадбиркорлар ва фуқароларимизнинг фикр ва таклифлари биз учун жуда аҳамиятли.

Ҳар бир масалани сизлар билан очиқ мулоқотда кўриб чиқиш учун Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтида “Солиқ кодексини биргаликда ёзамиз” - махсус веб-саҳифа очилди. Фаол иштирокингизни кутамиз.

Маълумот учун, веб-саҳифа орқали келиб тушадиган таклифларингизни кўриб чиқиш, Ишчи гуруҳига таклиф этишимиз учун бизга лозим топсангиз, ўзингизни боғланиш мумкин бўлган маълумотларингизни қолдиришингизни илтимос қиламиз.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019