Янги қуролланиш пойгаси бошланадими?

11:10 05 Август 2019 Дунё
324 0

Архив фото

1987 йилда АҚШ президенти Рональд Рейган ва СССР раҳбари Михаил Горбачев томонидан имзолаган қисқа ва ўрта масофали ядровий ракеталар тўғрисидаги битим муддати тугаб бормоқда.

АҚШ ва Россия унинг муддатини қайта узайтириш ниятида эмас, деб ёзади BBC.

Битим 500 ва 5,000 километр оралиғида уча олувчи ракеталардан фойдаланишни тақиқлайди.

Шу йилнинг бошида АҚШ ва НАТО Россияни янги турдаги ракетани синовдан ўтказиш орқали битим шартларини бузганликда айблаб чиққан эди. Россия ҳам нариги томонга нисбатан ўхшаш айбловларни илгари суриб келади.

Мудофаа соҳаси таҳлилчилари, агар бу битим қайта узайтирилмаса, у ҳолда ҳар икки томон янги қуролларни ишлаб чиқаришни жадаллаштириши ва бу ўз навбатида, янги қуролланиш пойгаси бошланиб кетишига туртки бериши эҳтимолидан хавотир билдирмоқда.

Куни кеча Россия Ташқи ишлар вазирлиги битимнинг амал муддати тугаши муносабати билан махсус баёнот эълон қилишга ваъда берган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019