Янги қурилаётган “Humo Arena”да ёнғин чиқди. Сабаблари маълум қилинди

13:33 26 Декабрь 2018 Жамият
710 0

Архив фото

Тошкентнинг Бешёғоч ва Афросиёб йўллари кесишмасида барпо этилаётган “Humo Arena” муз саройида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, 26 декабрь куни соат тахминан 10:35да “Humo Arena” кўп функцияли муз саройи ёнидаги омбор сифатида фойдаланилаётган ҳудудда ёнғин чиққан. Ёнғинга электр пайвандлагич ускунасидан фойдаланилаётганда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани сабаб бўлган.

Ёнғин натижасида бир неча қурилиш материаллар ёнган. Қанча миқдорда материаллар ёнгани хабар қилинмаган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙХБ томонидан 11:20га қадар ёнғин тўлиқ сўндирилган.

Ҳозирда кўрилган зарар миқдорига ойдинлик киритилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019