Янги қўшма корхонага чет эл инвестицияси киритилади

17:09 17 Май 2019 Жамият
547 0

“Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” акциядорлик жамияти ва Хитойнинг “Shijiazhuang Zhongxing Machinery Manufacture Co Ltd” етакчи диск ишлаб чиқарувчи компанияси ўртасида янги қўшма корхона ташкил қилиш юзасидан келишувга эришилди.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятида ташкил этилган учрашувда томонлар мазкур лойиҳага оид масалаларни муҳокама қилди.

Янги қўшма корхонанинг низом жамғармаси 3,4 миллион АҚШ долларни ташкил этади. Шундан 1,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси киритилиши белгиланган.

Корхонада йилига 100 минг дона ғилдирак диск ишлаб чиқарилади. Бу ерда 100 га яқин янги иш ўрни яратилади.

Ушбу корхона 2020 йилнинг биринчи чорак якунида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019