Янги Қонун кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади

12:28 24 Октябр 2019 Жамият
78 0

Давлатимиз раҳбари томонидан Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида маъқулланган “Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланди.

Қонун билан қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига мол-мулкни хатлаш тўғрисида қарор чиқарилгандан кейин гаров реестрига тегишли ёзувни киритиш, мол-мулкни хатлаш бекор қилинганда гаров реестридан мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги ёзувни чиқаришга доир ўзгартишлар киритилиб, ушбу меъёрлар “Гаров реестри тўғрисида”ги Қонун талаблари билан уйғунлаштирилган.

Шу билан бирга, Фуқаролик кодексига “Кредиторларнинг талабларини қарздорнинг мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида берилган мол-мулки ҳисобидан қаноатлантириш” бўйича қўшимча киритилган. Бунда халқаро қонунчиликнинг энг яхши амалиёти ҳамда БМТнинг Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси томонидан қабул қилинган тавсияларга мувофиқ, қарздорларнинг мол-мулки ва бошқа мулкий ҳуқуқлар билан таъминланган кредиторлар талаблари навбатини бир хил ва аниқ белгилаш тартибини қўллаш назарда тутилган.

Киритилган ўзгартиришлар қарздорлар учун зарур маблағ, хусусан, олдинги кредитордан навбатдаги гаровни таъминлаш учун мулкини сўраш заруратисиз навбатдаги гаров механизми воситасида молиялаштиришни таъминлаш имкониятини беради. Бунда, олдинги гаровга олувчиларнинг ҳуқуқлари «Гаров реестри тўғрисида»ги Қонун билан ҳимоя қилинади, унда реестрга ёзув киритилган пайтга қараб талабларни қаноатлантириш ҳуқуқи белгиланган.

Яна бир жиҳат, Қонун билан гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш тартиби тубдан такомиллаштирилган. Бунда гаровга қўйилган, суддан ташқари тартибда ундирувга қаратилган мол-мулкни кимошди савдосида сотиш, бевосита сотиш, кредитга, лизингга, ижарага бериш, бўлиб-бўлиб сотиш йўли билан ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа битимлар орқали реализация қилиш мумкинлиги ҳам назарда тутилган. Гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинган тақдирда гаровнинг бекор бўлиши ҳам кодексда белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодексга киритилган ўзгартиш билан ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган мол-мулкга қаратиш назарда тутилган.

Киритилган ўзгартишлар қарздорнинг таъминот нарсасини ундириш мажбуриятларини ижро этишни мулкий таъминотни ундириш бўйича суд буйруқларини зудлик билан – қиймати йўқолмаслиги учун тезроқ сотиш, қарздорнинг мол-мулкни ўғирлашига йўл қўймаслик каби мақсадларига қаратилган.  

Қонун билан лизинг объектини гаровга тенг деб тан олиш ва мазкур битимни мулкий таъминот деб эътироф этиш мақсадида «Лизинг тўғрисида»ги Қонунга ҳам ўзгариш ва қўшимчалар киритилди. Бундан асосий мақсад, гаров, лизинг, мулк ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда сотиш, воситачилик, мулкни хатлаш ва бошқа соҳаларни ўз ичига олувчи таъминотнинг барча турлари учун бир хил ҳуқуқий тартибот яратиш назарда тутилади. Бундай ёндашув кредиторлар ва қарздорларга ўз ҳуқуқий муносабатларини янада мослашувчан тарзда йўлга қўйиш имконини беради ва натижада мамлакат иқтисодий ривожланишига замин яратади.

Турғун Искандаров,

Олий Мажлис Сенати аъзоси


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019