Янги “Орзу лайнери” биринчи халқаро рейсни муваффақиятли амалга оширди

16:03 22 Май 2018 Иқтисодиёт
573 0

Жорий йилнинг 20 май куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси янги “Boeing-787 Dreamliner”да Тошкент — Москва — Тошкент йўналиши бўйича биринчи парвозни амалга оширди.
Тошкентдан “Орзу лайнери”да 244 нафар йўловчи билан парвоз қилиб, қайтишда 259та йўловчини бош кентимизга олиб келди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 2016 йил сентябр ойидан “Boeing-787 Dreamliner” самолётининг тижорий эксплуатасиясини бошлаган. Бугунги кунда ушбу русумдаги иккита лайнерда Дубай, Истанбул, Тел-Авив, Сеул, Франкфурт, Москва, Куала-Лумпур, Сингапур ва Ню-Йоркка қатновлар амалга оширилмоқда.

Яқин кунларда Миллий авиакомпания учинчи “Boeing-787 Dreamliner” билан ҳам узоқ масофаларга трансатлантик қатновларни бажаришни режалаштирилмоқда.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар