Янги нашр этилган “Ислом тафаккури” журналининг тақдимоти бўлиб ўтди

17:35 10 Декабрь 2018 Жамият
533 0

2018 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Ислом тафаккури” журналининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тақдимот маросимида таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелда “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизда йил давомида бирин-кетин содир бўлган муҳим ҳодисалар ривожини бошлаб берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июнда қабул қилинган 466-сонли қарорида Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг муҳим вазифалардан бири исломий маърифат ғояларини тарғиб этиш, деб таъкидлангани “Ислом тафаккури” диний-маърифий, илмий-оммабоп журналининг нашр этилишига сабаб бўлди.

“Ислом тафаккури” журнали диний-маърифий, илмий-оммабоп нашр ҳисобланиб, йил мобайнида тўрт марта ўзбек, рус, инглиз ва араб тилида, А 4 форматда, 96 бет ҳажмда, тўлиқ рангли шаклда чоп этилади.

Журналда “Қуръоншунослик”, “Луғатшунослик”, “Мумтоз филология”, “Фиқҳ илми”, “Ҳадисшунослик” рукнлари остида уламолар, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, мутахассисларнинг илмий-оммабоп мақолалари, тадқиқот натижалари ва қизиқарли маълумотлар билан таништириб боради.

Журнал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар учун чоп этиш тавсия этилган нашрлар рўйхатига киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси муассислигида чоп этиладиган нашрга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори, профессор Шуҳрат Ёвқочев бош муҳаррир этиб тайинланган.

Журналнинг илк сонида чоп этилган материаллар, қутлов сўзлари, замонамизнинг забардаст олимлари, дин уламолари томонидан ёзилган теран мақолалар, тадқиқотлардан намуналар ўқувчини бефарқ қолдирмайди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019