Янги меҳмонхона ишга туширилди. Унда кутубхона ҳам бор

19:02 06 Апрель 2019 Иқтисодиёт
488 0

Фото: "Халқ сўзи Online"

Куни кеча Тошкент вилоятининг Зангиота туманида янги меҳмонхона ўз фаолиятини бошлади. Миллийлик ва замонавийлик уйғунлиги мужассам ушбу жойлаштириш воситаси барча замонавий қулайликка эга.

Шу билан бирга, бошқа меҳмонхоналардан фарқли равишда ҳам нонушта, ҳам тушликни таклиф этади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Сауна ва чўмилиш ҳавзаси ҳам меҳмонлар хизматига шай ҳолатда.

Тадбиркорнинг 100 миллион сўм миқдоридаги маблағи эвазига бунёд этилган меҳмонхона бир вақтнинг ўзида 20 нафар сайёҳга хизмат кўрсатилади.

Келгусида ушбу жойлаштириш воситасини янада кенгайтириш кўзда тутилган. Шунингдек, янги меҳмонхонада жаҳон ҳамда ўзбек адабиётининг сара намуналари жамланган кутубхона хизмати ҳам йўлга қўйилган.

Маълумот ўрнида, мазкур жойлаштириш воситаси жорий йил давомида Тошкент вилоятида янгитдан фаолият бошлаган бешинчи меҳмонхона ҳисобланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019