Янги “iPhone”нинг жиддий камчилиги маълум қилинди

21:46 22 Октябр 2020 Дунё
323 0

АҚШнинг “Apple” корпорациясининг янги маҳсулоти — “iPhone 12 Pro” смартфонининг жиддий камчилиги маълум қилинди. Бу ҳақда “Verge” нашри мутахассиси ёзмоқда.

Унинг қайд этишича, “iPhone 12 Pro”нинг қуввати билан муаммо мавжуд бўлиб, айниқса, 5G тармоғига уланганда жуда тез тугайди.

Бундан ташқари, 2,5 соат давомида экрани ёқилган ҳолда телефондан фойдаланилганидан сўнг унинг қуввати атиги 18 фоиз қолган.

“Engadget” портали мутахассислари ҳам янги смартфон тезда қувватсизланади, деган хулосага келишган.

Уларнинг фикрига кўра, бу “iPhone 11” ишлатганларни ранжитиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?