Янги иморат фойдаланишга топширилди

10:46 17 Октябр 2019 Маданият
236 0

Нукусда замонавий кино-концерт зали фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда, мамлакатимизда маданият ва санъатни ривожлантириш, бу борадаги моддий-техник базани мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга юксак эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Айтиш жоизки, беш юз саксон беш ўринлик кино-концерт залига эга ушбу бино “Инвестстрой Нукус” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 11 миллиард сўмлик лойиҳа асосида қайта таъмирланди.

-Олтмиш йиллик шонли тарихга эга жамоамиз миллий маданиятимиз ҳамда санъатимизни дунё халқларига таништириб келмоқда,-дейди “Айқулаш” қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли раҳбари Аяпберган Алланиязов.- Жамоамиз ихтиёрига ушбу замонавий бинонинг берилгани барча санъатсеварларни қувонтирди. Бу бизни янада илҳом билан изланишга руҳлантирмоқда.

Ҳидоят АҲМЕДОВ
(“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019