Янги Божхона кодекси лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди

10:36 20 Август 2019 Жамият
291 0

Ўзбекистон Божхона кодексининг янги таҳрири лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.  Унинг амалдагиниси 2016 йилда қабул қилинган эди. 

Янги таҳрир Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, 9 бўлим, 35 та боб ва 296 моддадан (ҳозирда — 12 бўлим, 59 боб ва 412 модда) ташкил топган. Муҳокамалар 1 сентябрга қадар давом этади.

Янги кодексда «божхона божи», «божхона декларацияси», «тариф билан тартибга солиш чоралари», «транспорт ҳужжатлари» каби тушунчаларни жорий этиш таклиф қилинмоқда. Қонунийлик, божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилганда шахсларнинг тенг ҳуқуқлилиги ҳамда божхона операцияларининг шаффоф, аниқ-равшан ва изчил амалга оширилиши божхона қонунчилигининг принциплари этиб белгиланди.

Янги Божхона кодексини ишлаб чиқиш президент Шавкат Мирзиёевнинг божхона хизматини ислоҳ қилиш тўғрисидаги фармонида кўзда тутилган эди. Дастлаб янги таҳрирни ўтган йилнинг ноябригача ишлаб чиқиш режалаштирилган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019