Янги боғча маҳалладаги 160 нафардан зиёд боланинг замонавий таълим-тарбия олишига хизмат қилади

18:47 01 Июнь 2019 Сиёсат
196 0

Президент Шавкат Мирзиёев Оҳангарон шаҳридаги «Қалдирғоч» давлат мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди.

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида фойдаланишга топширилган ушбу боғча Нўғойқўрғон маҳалласи аҳолисининг оғирини енгил қилди. Зеро, бу ерда ташкил этилган 4 асосий ва 3 қисқа муддатли гуруҳларда 160 дан зиёд болага замонавий шароитларда таълим-тарбия бериш имконияти пайдо бўлди. Бу ерда ёзги ўйин майдончаси, чўмилиш ҳавзаси, футбол майдончаси, спорт ва мусиқа заллари ташкил этилган, Хоналар ривожлантирувчи ўйинлар ва кўргазмали воситалар, болалар ўз иқтидорини намойиш этиши учун зарур барча имкониятлар билан таъминланган. Боғчада 32 нафар мутахассис иш билан таъминланди.

Президент боғчадаги шароитларни кўздан кечирди, соҳа мутасаддилари ва тарбиячилар билан суҳбатлашди. Мамлакатимиз келажагини таъминлайдиган кадрларни тарбиялаш мактабгача таълим тизимидан бошланиши, янги боғчалар қуриш ва болаларни қамраб олишни кенгайтириш орқали бунга замин яратилаётганини таъкидлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019