Янги биноларда зарур хизматлар кўрсатилади

11:38 23 Август 2019 Жамият
109 0

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ва Тошкент туманида давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Аҳолининг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу бинолар миллий ва замонавий архитектура услублари уйғунлашган. Эндиликда бу ерда жисмоний ва юридик шахсларга 100 дан ортиқ — нотариус, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли фаолият турлари бўйича лицензиялар бериш каби давлат хизматлари кўрсатилади. Бунинг учун барча қулайликлар яратилган.

— Бундай шароитда ишлаш ходимлар учун ҳам, марказ хизматидан фойдаланишга келган фуқаролар учун ҳам ўзгача кайфият улашади, — дейди Тошкент тумани давлат хизматлари маркази директори Фаррух Ҳусанбоев. — Икки қаватли кўркам иморат эндиликда аҳолининг серқатнов масканига айланиши табиий. Зеро, марказимиз бир вақтнинг ўзида 23 та қабул ойнасида мурожаатчиларга хизмат кўрсата олади. Электрон навбат, кутиш зали, тиббиёт хонаси, болалар майдончаси ҳам ташкил этилдики, бу фуқароларимиз учун айни муддаодир.

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси маълумотига кўра, ҳар иккала бино вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан молиялаштирилган. Марказларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, бу ерда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳам жойлашган. Эндиликда ҳудуд тадбиркорларининг муаммолар ва таклифлари шу ерда қабул қилинади ва кўриб чиқилади.

Раҳим ШЕРҚУЛОВ


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019