“Яндекс” янгиликлар агрегатори UZ доменида ҳам ишга туширилди

14:41 10 Август 2018 Жамият
723 0
Иллюстрация / "Халқ сўзи"

Россиянинг “Яндекс” компанияси янгиликлар агрегатори – “Яндекс Новости” UZ доменида ҳам ишга туширилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, “Яндекс Новости” янгиликларга автоматик ишлов бериш ва тизимлаштириш хизмати ҳисобланади. Мазкур сервис 2000 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Янгиликлар реал вақт режимида тайёрланади. Маълумотлар ҳамкорлардан келиб тушади ва улар автоматик равишда сюжетлар бўйича гуруҳлаштирилади. Шу асосда куннинг ахборот манзараси шакллантирилади.

Ушбу сервис муаллифларининг айтишича, унинг ишлаш алгоритмига инсон омили умуман таъсир ўтказмайди. Бу эса турли нуқтаи-назарлардаги сюжетларни шакллантириш имконини беради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019