“Яндекс” интернет сервисларини Ўзбекистон бозорида маҳаллийлаштирмоқчи

19:23 28 Февраль 2019 Иқтисодиёт
470 0

Иллюстратив фото

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Россиянинг “Яндекс” компанияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О. Умаров компаниянинг IT-саноати ҳамда замонавий интернет сервислар ва ечимлар ишланмалари соҳасидаги кўп йиллик иш тажрибасини алоҳида эътироф этди.

“Яндекс” компанияси вакиллари келгусида ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув доирасида Ўзбекистон бозорида “Яндекс” интернет сервисларини маҳаллийлаштириш, сервислардан яхшироқ фойдаланиш учун CDN-серверларни жойлаштириш йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

Таълим ва малака ошириш соҳасидаги ҳамкорлик, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан IT соҳасидаги таълим дастурларини яратиш бўйича ҳамкорлик масалалари алоҳида кўриб чиқилди.

Музокаралар натижаларига кўра, 2019-2020 йилларда ҳамкорликни жадаллаштириш юзасидан “Йўл харитаси”ни яқин вақт ичида биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019