Яна уч ҳудудда 181 кишида коронавирус аниқланди

23:45 24 Июль 2020 Жамият
216 0

2020 йил 24 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 360 (+181) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 89 нафари Қашқадарё вилоятида, 80 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 124 нафар, Андижон вилоятида 95 нафар, Сирдарё вилоятида 63 нафар, Навоий вилоятида 18 нафар, Наманган вилоятида 13 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 10 нафар, жами 323 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 10 472 (+323) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 782 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?