Яна иккита олтин! 3та вазнда 3та олтин

18:01 28 Август 2018 Спорт
232 0

Индонезияда давом этаётган кураш бўйича баҳсларнинг дастлабки кунида уч вазнда ғолиблар аниқланди. Унда учала олтин медал ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига ёзилди.

+90 кг вазн тоифасида Муҳсин Низомиддинов эронлик рақибини кичик устунлик (битта танбеҳ) эвазига енгиб иккинчи олтин медални мамлакатимиз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, -52 кг вазн тоифасида қизлар ўртасида Гулнор Сулаймонова ҳиндистонлик рақибини соф ғалаба (10:0) ҳисобида мағлуб этган ҳолда, учинчи олтинни ҳам Ўзбекистон ҳисобига келтирди.

Шундай қилиб дастлабки кунги кураш мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси 3та олтин, 1та кумуш ва 2та бронза медалларига эга чиқди.

Ўзбекистон делегациясининг жами қўлга киритган медаллари сони 37тага етди. 9та олтин, 15та кумуш, 13та бронза медалларига эга бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 9-ўринга кўтарилиб олди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар