Яна бир зиё маскани — истеъмолчилар ихтиёрида

12:15 06 Июль 2020 Жамият
617 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 28 май куни ўтказилган иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш, туман ва шаҳарларда кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини ташкил этиш, аҳоли, айниқса ёшлар орасида ҳуқуқий ва бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга хизмат қиладиган сиёсий ва бадиий адабиётлар, замонавий “Book cafe” ҳамда бепул WiFi тизими билан таъминланган «Истеъмолчи кутубхонаси»ни қуриш лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятининг Олот туманида замонавий «Истеъмолчилар уйи» ва «Истеъмолчи кутубхонаси» қисқа муддат ичида қуриб битказилди.

Замонавий кутубхонанинг умумий майдони 180 квадрат метрдан иборат бўлиб, жами 3 қаватни ташкил этади. Зиё маскани 1.5 миллиард сўм эвазига барпо этилди. Кутубхона юқори тезликдаги интернет ва зарур адабиётларни топиш ва харид қилиш имконини берувчи “eReader” электрон ўқув қурилмаси билан таъминланган. Ҳозирда «Истеъмолчилар кутубхонаси» туман ҳокимлиги томонидан илмий, бадиий, тарихий асарлардан иборат 5 мингдан ортиқ китоб фонди билан бойитилди.

Эндиликда мазкур бинода аҳоли ва ёшлар бандлигини таъминлаш, кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида, 2 нафар Ёш тадбиркорлар учун ҳам алоҳида хона ажратилди. Улар 10 нафардан ортиқ касб-ҳунарга қизиқувчи йигит-қизларни иш ўринлари билан таъминлашни мақсад қилинган. Тадбиркорликка қизиқувчилар учун Ҳафтанинг ҳар жума куни маркетология дарслари онлайн тарзда ташкил этилади. Шу билан бирга бинода банк филиали, хизмат кўрсатиш шохобчаси ва Олот тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фаолият юритади.

Очилиш тадбирида шахсан Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов хам иштирок этиб, Олот халқини ушбу бино топширилиши ва замонавий ахборот-кутубхона маркази яратилганлиги билан табриклади.
"Маънавият дарахти қуриб қолмаслигини истар эканмиз, албатта, томирлари китоб орқали оби ҳаёт ичишини унутмаслигимиз керак!" — деди Федерация раиси ўз нутқида.

"Бунёд этилган ушбу маскан, аҳолимиз айниқса, ёшларимиз учун катта имконият эшиги. Бу кутубхона хар томонлама фарзандларимиз билим олишларида, уларнинг истеъмолчи сифатидаги билимларини бойитишга ёрдам беради. Туманимизда бу каби бино қад ростлаши биз ота-оналарни хам хар томонлама қувонтирди", — дея фикр билдирди Олот туманида яшовчи фуқаро Хабиба Ҳалимова

Яна бир фуқаро Нозим Бобоев: "Битта зарурий дарслик ёки адабиётни излаб топишга бир неча кун вақтимиз кетарди. Албатта бепул фойдаланишимиз мумкин бўлган ушбу ислоҳот, бизга ажойиб совға бўлди. Китобхонликни ривожлантириш орқали фарзандларимизни турли ёд ғоялардан асраган бўламиз",  — дея ўз фикри билан ўртоқлашди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, 2019 йил давомида Федерация томонидан «Истеъмолчи кутубхонаси» ва «Истеъмолчилар уйи»нинг 9 нафари қуриб битказилди. Жорий йилда эса жами 21 нафар шу каби барча қулайликларга эга мажмуа истеъмолчиларга тақдим этилиши мақсад қилинган.

Манижа Баҳриева,
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси
бош 
мутахассиси

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?