Яккасаройда 6 тасмали 3 та йўл ўтказгич ва автомобиль йўли қурилмоқда(Фоторепортаж)

18:26 14 Сентябр 2020 Жамият
1966 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

2020-2021 йилларда Тошкент шаҳар Яккасарой туманининг Чўпонота кўчасидан Яккасарой туманининг КХАЙ, ТХАЙ ва Қипчоқ кўчалари оралиғида жойлашган 6 тасмали 3 та йўл ўтказгич ва автомобиль йўли қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Чўпонота кўприги қурилиши энг сўнги технологияларига кўра қурилмоқда. Бутун дунёда фаол қўлланилаётган, жаҳон стандартларига мос келадиган монолит оралиқ қурилмалари технологиясини қўллаган ҳолда қурилиш – монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Кўприкнинг таянч устунлари 47 та, уларнинг баландлиги 13 метргача бўлиши мўлжалланган. Кўприкнинг эстетик жиҳатдан чиройли кўриниши учун устунларини махсус жиҳозлар билан безатилиши назарда тутилган. Тунги ёритиш тизими кўприкка аҳолининг эътиборини тортувчи замонавий кўринишни таъминлайди.

Чўпонота кўпригининг умумий узунлиги 597 метрни, боғламалари билан биргаликда 950 метрни ташкил қилади. Кўприк қурилишида автомобиллар, пиёдалар ва велосипед учун йўлаклар назарда тутилган.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Кўприк қатнов қисми қопламасининг энг сўнги технология ва юқори сифатли қурилиш материалларини қўллаган ҳолда қурилиши, автомобиль ва пиёдаларнинг қулай ҳаракатланишини таъминлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?