Яккабоғ ҳокимининг собиқ ўринбосари ва уни ёқиб юборган тадбиркор суди бошланди

15:12 17 Сентябр 2019 Жамият
77 0

17 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида судланувчилар Яккабоғ туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган Мансур Туймаев ва тадбиркор Баҳриддин Исамов ва Мансур Туймаевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати матбуот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Азиз Обидов «Газета.uz»га хабар қилди.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси Лутфулла Мамаражабов раислигида кўриб чиқилмоқда.

Баҳриддин Исомов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 25,98-моддаси (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

Мансур Туймаев эса Жиноят кодексининг 192−1-моддаси (хусусий мулк ҳуқуқини бузиш) 3-қисми «а» банди ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Суд давомида 15 дан ортиқ жабрланувчи ва 60 дан зиёд гувоҳ сўроқ қилинади. Суд жараёни давом этмоқда. Кейинги суд мажлиси 25 сентябрь куни ўтказилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни тадбиркор Баҳриддин Исомов олдиндан огоҳлантирмасдан ва товон пулини тўламасдан кредит маблағлари ҳисобига қурилган икки қаватли дўкон ва цех биносини бузмончи бўлган ҳоким ўринбосари устига бензин сепиб, ёқиб юборган эди. Ўзбекистон Бош прокуратураси тадбиркорга нисбатан шу куни туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани ҳамда тегишли процессуал тартибда ушлангани ҳақида хабар берди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019