Яхши таклиф. Ҳам сув тежалади, ҳам қўшимча иш ўрни яратилади

18:37 15 Май 2018 Жамият
1627 0
Фото: allegrinihoreca.com

Meningfikrim” жамоавий мурожаатлар порталида турли таклифлар келиб тушмоқда. Улардан айримлари ҳақиқатдан долзарблиги билан аҳамиятлидир. 
Умумий кир ювиш хизматлари корхоналарини ташкил этиш таклифини ҳам шундайлар сирасига киритиш мумкин. 

Таъкидланишича, ҳозирги кунда ичимлик суви муаммоси борган сари долзарблашиб бормоқда. Сувни қайта ишлаш ва тозалаш харажатлари ҳақида ҳам шундай фикрларни билдириш мумкин. Бунинг устига мамлакатимизда ичимлик суви етиб бормаган аҳоли пунктлари мавжуд. Ана шундай жойларда муаммоларни енгиллаштириш ва ичимлик суви сарфини тежаш мақсадида бир неча маҳаллалар учун пулли хизмат кўрсатувчи Умумий кир ювиш хизматлари корхоналари фаолиятини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. 

Ўйлаб кўрилса ҳақиқатдан фойдали таклиф. Изоҳлаймиз. Биринчидан, кир ювиш учун ичимлик сувидан кўра арзонроқ ва ювишга кўпроқ мос келувчи сувни ажратиш экология ва иқтисодиётга фойда келтиради. 
Иккинчидан, кирхонанинг ўзида сувни қайта тозалаш нисбатан арзонроққа тушади. Ва ниҳоят, учинчидан, бу қўшимча иш ўринлари яратиш имконияти ҳамдир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019