Yahoo! Messenger 17 июндан ўз фаолиятини тўхтатади

13:24 12 Июнь 2018 Дунё
214 0

 

Фото: Big News Network.com

“Ҳозир Yahoo! Messenger ўрнини босадиган бошқа маҳсулотимиз ҳозирча йўқ. Лекин янги хизматлар ва шахсий компьютерлар билан доимий тарзда янги тажрибалар ўтказмоқдамиз. Улардан бири гуруҳлар ўртасида хабар алмашиш бўйича Yahoo Squirrel иловасидир”, дейди компания вакили.

Republic нашрининг ёзишича, Yahoo! анчадан буён ўз мессенжери фаол фойдаланувчилари сонини эълон қилмай келади. Бироқ маълумотларга кўра мазкур хизматни ишлатадиганлар охирги 20 йилда юз миллион кишига етган.

Компания ушбу қарори сабабларига тушунтириш бермаган. Лекин мутахассисларнинг тахминларига кўра, у WhatsApp, Facebook Messenger, Snapchat, WeChat, Viber, Skype, Telegram ва бошқа шу каби муқобиллари рақобатига дош бера олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Yahoo! Messengerга 1998 йилда асос солинган бўлиб, узоқ йиллар давомида айниқса, корпоратив соҳада хабар алмашиш соҳасида машҳур саналган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар