Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг 100 000-фойдаланувчиси мукофотланди

15:54 28 Август 2018 Жамият
117 0

Аҳоли ўртасида хизматлардан онлайн тарзда фойдаланишни оммалаштириш ва рағбатлантириш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги томонидан электрон хизматларининг 100 000-фойдаланувчисини мукофотлаш ваъдаси билан танлов эълон қилинган эди. Бу ҳақда Агентлик ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

АКТ вазирлиги берган маълумотга кўра, у — қизи Замира Абдупаттоевани болалар боғчасига жойлаштириш учун мурожаат қилган Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи Эргашев Соҳибжон Абдупаттоевич бўлиб чиқди ва замонавий планшет билан мукофотланди.

Мамалакатимизда интернетдан фойдаланиш бир хил эмаслигига қарамасдан, олис аҳоли пунктида истиқомат қилувчи фуқаронинг мазкур танловда ғолиб бўлиши, фуқаролар электрон хизматлардан фойдаланиши осон, қулай ва тежамлилигини англаганликларидан далолат. Ҳатто узоқ ҳудудлар фуқаролари ҳам бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини тушуниши, электрон хизматлардан фойдаланишга қаратилган тарғибот ишлари сезиларли натижаларни бераётганини англатади.

Шундай экан, инновация ва ахборот технология даврида давлат хизматларини электрон шаклда олиш, уни кўрсатиш вақтини сезиларли даражада қисқартиради ҳамда қулайлиги билан фарқланади. Мазкур соҳанинг янада ривожланиши фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини оширишга, аҳолининг кўрсатилган хизматлардан розилигини таъминлашга хизмат қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар