Ягона интерактив давлат хизматлари порталида пенсия ва нафақа олувчилар учун интерактив хизматлар ишга туширилди

18:12 28 Август 2018 Жамият
298 0

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш” ва “Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш” хизматлари йўлга қўйилди. Бу ҳақида Norma.uz хабар берди.

“Фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш” хизмати ёрдамида тегишли ҳужжат олиш учун буюртманома расмийлаштирилади.

“Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш” хизматидан фойдаланиб, тегишли нафақа олиш учун ариза бериш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа ЭКИҲнинг икки баравари миқдорида тўланади. Иш ҳақига туман коэффициентлари белгиланган жойларда нафақа миқдори ушбу коэффициентни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Ишламайдиган ва таълим олмайдиган ота-оналарга нафақа бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан, бошқаларга — иш ёки ўқиш жойида тайинланади ва тўланади.

Иккала хизмат бепул асосда кўрсатилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар