Россиядаги ЖЧ-2018га ким қачон етиб келади? Тўлиқ рўйхат

17:13 08 Июнь 2018 Спорт
1142 0
Испания терма жамоаси / Фото: Спутник

Футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоаларнинг мезбон давлат Россияга йўл олиши бошланди. Биринчи бўлиб Эрон терма жамоаси 5 июнь куни Москвага етиб келган бўлса, бугунги кунга келиб, уларнинг сафига Испания терма жамоаси ҳам қўшилди.

Шу ва бошқа терма жамоаларнинг қачон ва қайси манзилга келиб жойлашиши рўйхати билан қуйида танишиб олишингиз мумкин.

7 июнь

Панама терма жамоаси; Саранск шаҳри.

Испания терма жамоаси; Краснодар шаҳри.
 

9 июнь

Португалия терма жамоаси; Москва шаҳри.

Исландия терма жамоаси. Геленжик шаҳри.

Саудия Арабистони. Санкт-Петербург шаҳри.


10 июнь

Марокаш терма жамоаси; Воронеж шаҳри.

Аргентина терма жамоаси; Москва шаҳри.

Миср терма жамоаси; Грозний шаҳри.

Уругвай терма жмоаси; Нижний Новгород шаҳри.

Перу терма жамоаси; Москва шаҳри.

Франция терма жамоаси; Москва шаҳри.

Австралия терма жамоаси; Қозон шаҳри.


11 июнь

Бразилия терма жамоаси; Сочи шаҳри.

Хорватия терма жамоаси; Санкт-Петербург шаҳри.

Дания терма жамоаси; Анапа шаҳри.

Мексика терма жамоаси; Москва шаҳри.

Нигерия терма жамоаси; Ессентуки шаҳри.

Сербия терма жамоаси; Калининград шаҳри.

Швейцария терма жамоаси; Самара шаҳри.

Тунис терма жамоаси; Москва шаҳри.


12 июнь

Колумбия терма жамоаси; Қозон шаҳри.

Коста-Рика терма жамоаси; Санкт-Петербург шаҳри.

Германия терма жамоаси; Москва шаҳри.

Англия терма жамоаси; Санкт-Петербург шаҳри.

Жанубий Корея терма жамоаси; Санкт-Петербург шаҳри.

Сенегал терма жамоаси; Калуга шаҳри.

Швеция терма жамоаси; Геленжик шаҳри.


13 июнь

Бельгия терма жамоаси; Москва шаҳри.

Япония терма жамоаси; Қозон шаҳри.

Польша терма жамоаси; Сочи шаҳри.


Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионда 14 июндан 15 июлга қадар бўлиб ўтади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар