ЖЧ-2018. Сенсациялар давом этади. Месси ва Роналду ортидан Испания ҳам мусобақани тарк этди

09:44 02 Июль 2018 Спорт
331 0
Фото: Getty Images

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг нимчорак финал учрашувлари давом этмоқда. Сўнгги икки кун бир қатор қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлди.

Аргентина терма жамоаси Францияга имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Португалия Уругвай қаршилигини енга олмади. Иккала ўйинда ҳам “ПСЖ” футболчилари қаҳрамон бўлишди. Францияни Килиан Мбаппенинг дубли кейинги босқичга олиб чиққан бўлса, Уругвайда бу ишни Эдинсон Кавани бажарди.

Кеча бўлиб ўтган учрашувларнинг дастлабкиси эса сенсация билан тугади. Россия терма жамоаси 2010 йилги жаҳон чемпиони Испания терма жамоаси билан куч синашиб, асосий ва қўшиб берилган 30 дақиқада ҳам дуранг ўйнашди. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида Россия терма жамоаси дарвозабони Игорь Акинфеев иккита сейвни амалга ошириб, жамоасини чорак финалга олиб чиқди.

Хорватия ва Дания терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳам худди шундай вазият кузатилди. Бу сафар пенальтилар сериясида хорватлар дарвозабони 3та пенальтини тўсиб, жамоасини чорак финалга олиб чиқди. Чорак финалда энди айнан Россия ва Хорватия терма жамоалари ўзаро рўбарў келишади.

ЖЧ-2018
1/8 финал

Франция - Аргентина 4:3
Уругвай Португалия 2:1
Испания - Россия 1:1 (пен — 3:4)
Хорватия - Дания 1:1 (пен — 3:2)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар