ЖЧ-2018. Ярим финалнинг дастлабки жуфтлиги аниқ бўлди

09:49 07 Июль 2018 Спорт
570 0
Фото: Getty Images

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди. Унда икки ярим финалчи номи аниқ бўлди.

Дастлабки чорак финал учрашувида Уругвай ва Франция терма жамоалари ўзаро куч синашишди. Рафаэль Вараннинг биринчи, Гризманнинг иккинчи бўлимда киритган голлари французларга муҳим ғалабани тортиқ қилди.

Фото: Getty Images

Иккинчи чорак финал учрашувида эса Бразилия ва Бельгия терма жамоалари тўқнаш келди. Ўйин олдидан жанубий америкаликлар фаворит сифатида қаралган бўлсада, ўйин бошқача тус олди. Аввалига Фернандиньо ўз дарвозасини ишғол қилиб, бельгияликларга ёрдам бериб юборган бўлса, 31-дақиқада Кевин де Брюйне ажойиб зарба билан фарқни иккитага оширди. Иккинчи бўлимда бразиллар ўзларига келиб олишди ва бир қатор ўта хавфли вазиятларни яратишди. 76-дақиқада Ренато Аугусто фарқни биттага қисқартирди. Аммо жамоа гол киритишга бошқа имкон топа олмади.

Шу тариқа Бельгия иккинчи бўлиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди Франция ва Бельгия терма жамоалари финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Учрашув 10 июль куни бўлиб ўтади.

ЖЧ-2018
1/4 финал

Уругвай – Франция 0:2 (0:1)
Голлар:
Варан (40), Гризманн (61).
Уругвай: Муслера, Касерес, Хименес, Годин, Лаксальт, Торрейра, Нандес (Урретавискайя, 73), Весино, Бентанкур (Родригес, 59), Суарес, Стуани (Макси Гомес, 59).
Франция: Льорис, Павар, Варан, Умтити, Люка Эрнандес, Погба, Канте, Мбаппе (Дембеле, 88), Гризманн (Фекир, 90), Толиссо (Нзонзи, 80), Жиру.
Огоҳлантиришлар: Люка Эрнандес (33), Бентанкур (38), Родригес (69), Мбаппе (69).

Бразилия – Бельгия 1:2 (0:2)
Голлар:
Ренато Аугусто (76) – Фернандиньо (13, автогол), де Брюйне (31).
Бразилия: Алиссон, Фагнер, Тиаго Силва, Миранда, Марсело, Паулиньо (Ренато Аугусто, 73), Фернандиньо, Коутиньо, Виллиан (Фирмино, 46), Габриэл Жезус (Дуглас Коста, 58), Неймар.
Бельгия: Куртуа, Менье, Алдервейрелд, Компани, Вертонген, Феллайни, Витцель, Шадли (Вермален, 83), Лукаку (Тилеманс, 87), де Брюйне, Азар.
Огоҳлантиришлар: Алдервейрелд (47), Менье (71), Фернандиньо (85), Фагнер (90).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар