Водийда 2 кунда салкам 4 кг гиёҳвандлик моддаси топилди

14:35 24 Май 2018 Жамият
525 0
Фото: Twitter

Андижон ва Фарғона вилоятларида ички ишлар ходимларининг “Қорадори-2018” тадбири давомида салкам 4 кг миқдорида гиёҳвандлик моддалари етиштираётган фуқаролар қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

21 май куни Фарғона вилоятининг Қўштепа тумани, Замондош кўчасида яшовчи М.П.нинг уйи томорқасида “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётганлиги аниқланиб, ҳовлисида беркитилган 1 кг. 296 гр. “кўкнор” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

22 май куни эса Қувасой шаҳри, Сарбозор кўчасида Р.Г. исмли аёлни қўлидаги целофан пакетда 1 кг. 23 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси олиб кетаётганда ушланди ва гиёҳванд моддаси далилий ашё сифатида олинди.

Шунингдек, 22 май куни Андижон шаҳри “Мирпўстин” МФЙда яшовчи Б.С.нинг уйи томорқасида “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётганлиги аниқланиб, тандирхонасидан 1 кг. 371 гр. “кўкнор” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019