Водий дербисидан қайтаётган наманганлик мухлислар автоҳалокатга учради

09:59 11 Март 2019 Жамият
476 0

Иллюстратив фото

10 март куни Суперлига 1-тури доирасида “Навбаҳор” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашув Тошкентда ўтказилди. 1:1 ҳисобида якунланган ушбу ўйиндан сўнг бутун футбол мухлисларини қайғуга солган воқеа содир бўлди.

“Навбаҳор”нинг 5 нафар мухлиси бўлган “Некcия” автомашинаси Тўрақўрғонда қарши йўналишда келаётган “Дамас” автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Tribuna.uz га етиб келган маълумотларга кўра, “Некcия”даги 2 мухлис воқеа жойида вафот этган, яна уч нафар йўловчи касалхонага жойлаштирилган.

Айни вақтда жабрланганларнинг аҳволи ҳақида маълумот йўқ.

Қайд этиш керакки, “Навбаҳор” — “Қўқон-1912” ўйини Намангандаги стадион мавсумга тайёр бўлмагани сабабли Тошкентда ўтказилганди. Аввалроқ бу ўйинни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказиш таклифи ҳам пайдо бўлган, лекин якунда ўйин Тошкентда ўтказилишига келишилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019