Вобкентда 32 млрд сўм эвазига қурилган бозор фойдаланишга топширилди

11:57 20 Май 2019 Жамият
552 0

“Вобкент марказий деҳқон бозори” 32 миллиард сўм маблағ эвазига қайтадан қурилиб фойдаланишга топширилди. Эътиборлиси, кенг кўламли қурилиш – таъмирлаш юмушларини икки ойда бажарилди.

Мазкур бозор давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига кўра, 2017—2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастури асосида барпо этилди.

Бозордан кириш портали, иккита супермаркет, 108 та ноозиқ-овқат, 24 та озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилиш дўконлари, шунингдек, товуқ, балиқ, гўшт, сут ва нон маҳсулотлари, қуруқ мевалар билан савдо қилишга мўлжалланган тўртта павильон, 1050 ўринли катта ва кичик мавсумий айвонлар, жами 600 ўринга эга учта автотураргоҳ, 100 ўринли автомобиллар билан савдо қилиш майдони, маъмурият ва мегамаркет биноси ўрин олган.

Замонавий деҳқон бозорининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Ў. Барноев иштирок этди.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019