Владимир Зеленский Украина президенти лавозимига киришди

14:52 20 Май 2019 Дунё
504 0

Владимир Зеленский расман Украина президенти лавозимига киришди. Мамлакатнинг янги сайланган президенти Олий рададаги тантанали маросимда қўлини конституцияга қўйиб, Украин халқига қасамёд қилди.

Конституцион суд раҳбари Наталия Шаптала Украинанинг янги сайланган президенти конституциянинг 104-моддасига кўра лавозимга киришиши мумкинлигини маълум қилди. У Зеленскийга Украина президенти ҳокимиятининг расмий рамзлари: гурзи, гербли муҳр ва занжирли орден кўринишидаги белгини топширди.

Парламент залида барча депутатлар, 50дан ортиқ хорижий делегациялар вакиллари, жумладан халқаро ташкилотлар, Украинанинг собиқ президентлари Леонид Кравчук, Леонид Кучма, Виктор Юшченко, Петро Порошенко, Украина ҳукумати аъзолари, черковлар ва диний ташкилотлар вакиллари, суд тизими вакиллари ҳамда бошқа таклиф этилган меҳмонлар иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни ўтказилган Украина президентлиги учун сайловларнинг иккинчи турида Владимир Зеленский 73,22 фоиз овоз олиб, президентликка сайланганди. Эндиликда собиқ президент Петро Порошенкога эса сайловчиларнинг 24,45 фоизи овоз берганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019