Владимир ТЮРДЕНЕВ: “Давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик кенг миқёсда изчил ривожланмоқда”.

15:09 30 Август 2018 Сиёсат
466 0

Владимир ТЮРДЕНЕВ, Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

— Мустақиллик йилларида Ўзбекистон раҳбарияти томонидан мамлакатнинг барқарор тараққиётини таъминлаш имконини берувчи замонавий давлат ва жамоат институтларини шакллантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Айни дамда республиканинг бундай ривожланиши нафақат мамлакат раҳбариятининг, балки ўзининг меҳнатсеварлиги, қатъияти ва машаққатлардан ҳайиқмаслиги билан ном қозонган бутун ўзбек халқининг ҳам хизматидир.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатда олиб борилаётган улкан миқёсдаги ислоҳотлар жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги ижобий ўзгаришларга, иқтисодиётни модернизация қилиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш омили бўлмоқда. Мисол учун, биргина валютани ¬эркин конвертация қилишга йўл очилгани хорижий, хусусан, россиялик инвесторларнинг хавотирларига барҳам берганини айтиш жоиз. 

Давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик кенг миқёсда изчил ривожланмоқда. Хусусан, россиялик мутахассислар ўзбек ҳамкасблари билан солиқ, молия ва кадастр соҳаларида фаол тажриба алмашмоқда.

Ишончим комилки, миллий иқтисодиёт салоҳиятини тўла очиш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган янги-янги ислоҳотлар Россия — Ўзбекистон алоқаларини янада мустаҳкамлаш, бутун Марказий Осиё¬да барқарорликни сақлашга хизмат қилади. 

Ўзбекистон аҳлининг байрамлари бизнинг бу ердаги ватандошларимиз, турли соҳаларда иш олиб бораётган россиялик мутахассислар ва тадбиркорлар, дипломатлар — умуман, кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, халқларимизни асрлар мобайнида боғлаб келган дўстлик ва ҳамфикрлик ришталарини мустаҳкамлашга баҳоли қудрат ҳисса қўшаётган барча учун муҳим воқеадир. 

Ўзбекистонликларни Мустақиллик куни билан чин юракдан муборакбод этаман! Барчага мустаҳкам соғлиқ, эзгулик ва фаровонлик тилайман! Хонадонингиздан тинчлик-хотиржамлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат аримасин!


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019